Литва Вазирлар Маҳкамаси Россия ва Беларусга қарши чеклов чораларини 2027 йил охиригача узайтиришни маъқуллади.
Бу ҳақда Литва оммавий ахборот воситалари хабар берди.
2023 йил апрель ойида Литва Украина хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган давлатларга қарши санксияларни назарда тутувчи қонунни қабул қилди. Қонун дастлаб 2026 йил 2 майгача амал қилиши режалаштирилган эди.
Лойиҳага берилган тушунтириш хатида узайтириш минтақадаги мавжуд вазият ва хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган чораларни сақлаб қолиш зарурати билан боғлиқлиги айтилган.
Узайтириш Литвага фуқароларга нисбатан чекловларни қўллашда давом этиш имконини беради.