Бугун 26 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Литва пиёдаларга қарши миналар бўйича Оттава конвенциясидан чиқди

Литва пиёдаларга қарши миналар бўйича Оттава конвенциясидан чиқди

Литва пиёдаларга қарши миналарни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияни (Оттава конвенцияси) денонсация қилди.

Сейм (парламент) ялпи мажлисида ҳужжат бўйича мажбуриятлардан воз кечишни ёқлаб 107 депутат овоз берди, 3 нафари бетараф, ҳеч ким қарши овоз бермади.

"Конвенциядан чиқиш Литва армиясининг ҳаракатга қарши кураш чораларини қўллашнинг олдини олиш воситаларини кучайтириш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади", деб таъкидлади Мудофаа вазирлиги.

Пиёдаларга қарши миналарни тақиқловчи Оттава конвенцияси 1999 йилда кучга кирган ва унга 164 давлат қўшилган. Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси маълумотларига кўра, бу турдаги қуроллар кўп сонли тинч аҳоли қурбонларига сабаб бўлмоқда ва ҳарбий амалиётлар тугаганидан кейин ҳам узоқ йиллар давомида хавф туғдирмоқда.

Киритилди: 14:38 08.05.2025. Ўқилди: 436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!