Бугун 7 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Лейпцигда портловчи моддалар топилган самолёт ўқ-дорилар билан тўлдирилганлиги маълум бўлди

Лейпцигда портловчи моддалар топилган самолёт ўқ-дорилар билан тўлдирилганлиги маълум бўлди

5 август кечаси Германиянинг Лейпциг-Галле аэропортида портловчи мослама олиб кетаётган дрон топилган Украинанинг Антонов юк самолётида ўқ-дорилар бўлган.

Бу ҳақда Германиянинг WDR, NDR телеканаллари ҳамда Suddeutsche Zeitung газетаси хабар берди.

Махфий полиция ҳисоботига кўра, бу ўқ-дорилар Лейпцигга ҳодисадан сал олдин Франциядан етказиб берилган ва эҳтимол кейинги ташиш учун мўлжалланган бўлган. Дрон билан боғлиқ ҳодисага алоқадор шахсларнинг шахси номаълумлигича қолмоқда. Лейпциг аэропорти шунингдек, НАТО учун ҳарбий ташишларни амалга оширади.

Дрезден Бош прокуратураси терговни Саксония штати Жиноят қидирув бошқармаси билан ҳамкорликда олиб бормоқда. Экстремизмга қарши ва терроризмга қарши бўлинмалар ҳам иштирок этмоқда.

Киритилди: Бугун 08:10. Ўқилди: 310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!