Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Легионерларимиз сони яна биттага ошади: "Пахтакор" аъзоси Бельгияга йўл олади

Легионерларимиз сони яна биттага ошади: "Пахтакор" аъзоси Бельгияга йўл олади

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби қанот вингери Муҳаммадали Ўринбоев янги мавсумни Бельгия чемпионатида ўтказиши кутилмоқда.

Журналист Яҳёхўжа Улуғхўжаев маълумотига кўра, 20 ёшли футболчимиз айни дамда виза масаласи ҳал бўлишини кутмоқда. У Франция орқали Бельгияга йўл олади.

"Брентфорд"дан (футболчи ижара асосида тўп тепган эди) фарқли ўлароқ, бу сафар футболчи тўлиқ "Антверпен" аъзосига айланмоқда. Контракт 3-4 йилга имзоланади.

Киритилди: 17:52 19.06.2025. Ўқилди: 1171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!