Ўзбекистоннинг сентябр ойидаги йиғинига чақирилган Жасур Яхшибоев жамоага ёрдам бера олмайдиган бўлди.
Бу ҳақида Нарзулла Сайдуллаев ўзининг телеграм каналида маълум қилди.
«Ордабаси» ҳужумчиси жароҳати сабаб ЖЧ 3-саралаш босқичидаги дастлабки икки ўйинни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси 5 сентябр куни КХДРни қабул қилади, 10 сентябрда эса Қирғизистон меҳмони бўлади.