Франция парламентидаги ўнг қанот "Миллий иттифоқ" партияси фракцияси етакчиси Марин Ле Пен Европарламент маблағларини ўзлаштирганлик иши бўйича суд ҳукмига кўра, ўзи депутат бўлган Па-де-Кале департаменти маслаҳатчиси лавозимидан четлаштирилади.
Бу ҳақда префектура баёнотида айтилади.
Ўтган ҳафта эълон қилинган ҳукм Ле Пеннинг давлат органларига сайланишини тақиқлайди ва у дарҳол кучга киради. Франция қонунчилигига кўра, бу миллий мандатларга тааллуқли эмас, шунинг учун Ле Пен кейинги сайловларгача Миллий ассамблея аъзоси сифатидаги ўрнини сақлаб қолади. Шу билан бирга, у бошқа сайланган лавозимларни эгаллаш ҳуқуқига эга эмас.
"Пас-де-Кале префектураси Марин Ле Пенни департамент маслаҳатчиси лавозимидан четлаштириш бўйича процедурани якунлади", — дея хабар бермоқда France Presse.