Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Le Figaro: Париж суди Air France ва Airbus’ни 228 киши ўлими бўйича айбдор деб топди

 Le Figaro: Париж суди Air France ва Airbus’ни 228 киши ўлими бўйича айбдор деб топди

Париж апелляция суди 2009 йилдаги AF447 рейси ҳалокати бўйича Air France авиакомпанияси ва Airbus компаниясини эҳтиётсизлик орқали одам ўлимига сабаб бўлганликда айбдор деб топди.

Рио-де-Жанейродан Парижга учган самолёт ҳалокати натижасида 228 киши вафот этган эди.

Суд компанияларни Франция тарихидаги энг йирик авиафалокат учун “тўлиқ ва мутлақ масъул” деб атади.

Ҳодиса 2009 йил 1 июнь куни содир бўлган. Airbus A330 самолёти Атлантика океани устидаги бўрон вақтида радарлардан йўқолган ва штопор ҳолатига тушиб, океанга қулаган.

Суд Air France ва Airbus’ни ҳар бири 225 минг евродан жарима тўлашга мажбур қилди.

Шу билан бирга, ҳалок бўлганлар қариндошларининг бир қисми жазо етарлича қаттиқ эмаслигини билдирди.

Киритилди: 23:36 22.05.2026. Ўқилди: 223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!