Жаҳон бокс кенгаши (WBC) ташкил этадиган Гран-при 17 апрель куни бошланади.
Бу ҳақда ташкилот президенти Маурисио Сулейман ўзнинг X (Twitter)даги саҳифасида хабар берди.
"Riyadh Season билан ҳамкорликдаги Гран-прига тайёр бўлинг. Бокс оламидаги янги авлод чемпионларини аниқлаш учун 128 нафар чарм-қўлқоп устаси рингда бирлашади.
Турнир 17-20 апрель кунлари BlvdCity'да бўлиб ўтади", деб ёзди Сулейман.
Маълумот учун, ушбу мусобақада ёши 26 га етмаган ва проф боксда 16 та жанг ўтказиб улгурмаган иқтидорли боксчилар иштирок этади.
Аввалроқ мусобақада Мужибилло Турсунов, Лазизбек Мулложонов, Камронбек Эшматов ва Суҳроб Қаюмов каби боксчиларимиз қатнашиши ҳақида хабар бергандик.