Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Латвияда мамлакат ҳудудига дрон учиб кириши билан боғлиқ янги ҳодиса юз бергани хабар қилинди

Латвияда мамлакат ҳудудига дрон учиб кириши билан боғлиқ янги ҳодиса юз бергани хабар қилинди

LSM нашрининг ҳарбийлар, полиция ва воқеа гувоҳларининг баёнотларига таяниб ёзишича, дронни олдиндан пайқаш ва ҳаракатини тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмаган. Оқибатда у мамлакат ичкарисигача учиб бориб, Дридза кўлига қулаган ва портлаган. Ўша пайтда кўлда одамлар балиқ овшаётган бўлган.

"Ўша вақтда мен Дридза кўлида балиқ тутаётган эдим. Кейин унинг учиб келаётганини кўрдим. Аввалига бу “Кукурузник” (Ан-2 самолёти) бўлса керак, деб ўйладим. Кейин қарасам, кичикроқ нарса учаяпти. Овози мопеднинг овозига ўхшарди. Шунда нимадир шубҳали эканини тушундим", — дейди воқеага гувоҳ бўлган маҳаллий аҳоли вакили.

Мамлакат Бош вазири Эвика Силиня ушбу ҳодисани тергов қилаётган хизматлар билан алоқада бўлиб турганини маълум қилди.

Аввалроқ ҳам мамлакат расмийлари Латвия ҳаво ҳудудига Россия дронлари учиб киргани ҳақида бир неча бор баёнот берган эди.

Киритилди: Бугун 18:03. Ўқилди: 192 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!