Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Латвия Ташқи ишлар вазирлиги Британияга ҳарбий хизматни жорий этишни тавсия қилди

A A A
Латвия Ташқи ишлар вазирлиги Британияга ҳарбий хизматни жорий этишни тавсия қилди

Буюк Британия Россияни ушлаб туриш учун ҳарбий мажбуриятни жорий қилиши керак.

Бу ҳақда Латвия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Кришянис Каринш Британиянинг «Тҳе Телеграпҳ» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «Репорт».

«Биз буни қатъий тавсия қиламиз», деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, Британия расмийлари муқаррар равишда ҳарбий харажатларни мамлакат ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) 3 фоизигача оширишга мажбур бўлади.

Каринш НАТОнинг бошқа давлатларига «умумий мудофаа» моделини кўриб чиқишни маслаҳат берди, бунда қисқа вақт ичида кўп сонли фуқаролар армияга жалб этилиши мумкин. Вазир Финляндияни мисол қилиб келтирди. Унинг қайд этишича, доимий армия контингенти кичик бўлишига қарамай, уруш даврида катта ва яхши тайёрланган захира бўлинмалари мавжуд.

Киритилди: 11:58 18.03.2024. Ўқилди: 668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!