Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ламин Ямал Ла Лиганинг энг қиммат футболчиси бўлиб қолмоқда

Ламин Ямал Ла Лиганинг энг қиммат футболчиси бўлиб қолмоқда

Transfermarkt портали Испания Ла Лигаси футболчиларининг қийматини янгилади. Унга кўра, “Барселона” вингери Ламин Ямал 200 миллион евро билан чемпионатнинг энг қиммат футболчиси бўлиб турибди.

Иккинчи ўринни “Реал Мадрид” футболчилари — Жуд Беллингем ва жамоанинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппе эгаллади. Уларнинг ҳар бири 180 миллион еврога баҳоланган.

Умуман олганда, Ла Лиганинг энг қиммат 10 та футболчисидан 5 нафари “Реал Мадрид”, 4 нафари “Барселона” ва 1 нафари “Атлетико Мадрид” клубларига тегишли.

Transfermarkt талқини бўйича Ла Лиганинг энг қиммат 10 футболчиси:

1. Ламин Ямал (“Барселона”) — 200 миллион евро;
2. Жуд Беллингем (“Реал Мадрид”) — 180 миллион евро;
3. Килиан Мбаппе (“Реал Мадрид”) — 180 миллион евро;
4. Винисиус Жуниор (“Реал Мадрид”) — 150 миллион евро;
5. Педри (“Барселона”) — 140 миллион евро;
6. Федерико Вальверде (“Реал Мадрид”) — 130 миллион евро;
7. Хулиан Алварес (“Атлетико Мадрид”) — 100 миллион евро;
8. Рафинья (“Барселона”) — 90 миллион евро;
9. Пау Кубарси (“Барселона”) — 80 миллион евро;
10. Родриго Гоэс (“Реал Мадрид”) — 80 миллион евро.

Киритилди: 10:25 03.10.2025. Ўқилди: 891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!