Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ла Лига. "Реал" сафарда жуда қийин ғалабага эришда ва турнир жадвалида пешқадамликни қайтариб олди (ВИДЕО)

Ла Лига. "Реал" сафарда жуда қийин ғалабага эришда ва турнир жадвалида пешқадамликни қайтариб олди (ВИДЕО)

"Реал" Испания Ла Лигасининг 9-турида "Хетафе" меҳмони бўлди - 1:0.

Ягона гол Килиан Мбаппе ҳисобига ёзилди. Француз 80-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. Мбаппе барча мусобақаларда кетма-кет 11-ўйинда гол урди.

77-дақиқада мезбонлар Аллан Ньомнинг четлатилишидан кейин бир киши кам бўлиб қолди. У захирадан майдонга тушганидан бир дақиқа ўтиб қизил карточка олди. 84-дақиқада "Хетафе"нинг яна бир футболчиси четлатилди - иккинчи сариқ карточкани Алекс Санкрис олди.

"Реал" (24 очко) Ла Лигада "Барселона"ни (22) ортда қолдириб, 1-ўринга чиқиб олди. "Хетафе" (11) турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда.

Ла Лига, 9-тур
19 октябрь, якшанба, 23:59
Хетафе - Реал - 0:1
Голлар: Мбаппе, 80 (0:1)
Хетафе: Сория, Рико, Даконам, Дуарте, Иглесиас, Санкрис, Арамбарри, Милья, Мартин (Камара, 87), Кико Фемения (Ньом, 76), Лисо (да Коста, 90)
Реал: Куртуа, Каррерас, Алаба (Рауль Асенсио, 46), Эдер Милитау, Вальверде, Камавинга (Арда Гюлер, 65), Тчуамени, Родригу (Диас, 86), Беллингем (Гарсия, 86), Мастантуоно (Винисиус Жуниор, 55), Мбаппе
Огоҳлантиришлар: Дуарте, 48. Кико Фемения, 63. Санкрис, 74 - Тчуамени, 90
Четлатишлар: Ньом, 77. Санкрис, 84 (иккинчи сариқ карточка)

Киритилди: 08:59 20.10.2025. Ўқилди: 803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!