Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ла Лига клублари ўтган мавсум қанча даромадга эга бўлган?

Ла Лига клублари ўтган мавсум қанча даромадга эга бўлган?

Испания Примераси клублари телетрансляциялар сотувидан 1,351 млрд евро даромадга эга бўлди.

Қоидаларга кўра, бу маблағнинг ярми роппа-роса 20 та клуб ўртасида тақсимланади, бу ҳар бир жамоа учун 33,77 млн еврони ташкил қилади.

Қолган даромад суммаси жамоаларнинг мавсумдаги натижаларига қараб бўлинади: 25 фоизи турнир жадвалидаги ўрни бўйича, қолган 25 фоизи чипталар сотуви, абонементлар ва жонли эфирдаги томошабинлар сони бўйича. Бундан ташқари, еврокубокларга йўлланмани қўлга киритган жамоалар қўшимча бонуслар олади.

Шу тариқа "Барселона" энг кўп – 109,8 млн евро ишлаб топган бўлса, иккинчи ўринда "Реал" нисбатан камроқ – 103 млн евро олади.

Киритилди: 17:26 28.05.2025. Ўқилди: 705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!