Бугун 12 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Челси" "Барса" футболчиси трансфери учун рекорд даражада маблағ ажратиши мумкин

"Челси" "Барса" футболчиси трансфери учун рекорд даражада маблағ ажратиши мумкин

"Барселона"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фермин Лопес ҳамон "Челси" қизиқишлари доирасида қолмоқда. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.

Манбага кўра, Лондон клуби Лопес учун 120 миллион евродан ортиқ маблағ таклиф қилишга тайёр.

"Челси" бош мураббийи Хаби Алонсо 23 ёшли испаниялик футболчини клубнинг асосий трансфер мақсади сифатида кўрмоқда. Жамоа раҳбарияти эса мутахассиснинг талабини бажаришга тайёр.

"Барселона" Ферминни йўқотишни истамайди, аммо 120 миллион евродан юқори таклиф каталонияликларни музокарага киришишга мажбур қилиши мумкин.

Жорий мавсумда Фермин Лопес барча мусобақалар ҳисобида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:20 11.09.2026. Ўқилди: 984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!