Шимолий Корея Япон денгизи томон номаълум снаряд учирди.
Бу ҳақда Жанубий Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълум қилди.
«Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси Шимолий Корея учирган снаряднинг техник хусусиятлари ва учиш масофасини таҳлил қилмоқда», — дейилади хабарда.
Япония Мудофаа вазирлиги эса КХДР баллистик ракета учирганини ва у аллақачон денгизга тушганини маълум қилган.
Ҳозирча ракета учирилиши билан боғлиқ бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган.