Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

КХДР сув ости стратегик қанотли ракета синовини ўтказди

A A A
КХДР сув ости стратегик қанотли ракета синовини ўтказди

25 январ куни КХДР сув остига жойлашиш ва қуруқликдаги нишонларга зарба бериш учун мўлжалланган стратегик қанотли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди.

Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди, деб ёзади “Репорт”.

Маълум қилинишича, учиришни мамлакат раҳбари Ким Чен Ин кузатган.

Отилган ракеталар нишонларга қарийб 7,5 минг сонияда тегиб, 1,5 минг километр масофани босиб ўтди. Шундай қилиб, ўртача парвоз тезлиги 720 км / соат бўлган.

Агентлик маълумотларига кўра, синовлар “минтақадаги ўзгарувчан хавфсизлик вазиятига мос равишда потенциал душманларни стратегик тўхтатиб туриш самарадорлигини оширишга қаратилган миллий мудофаа қобилиятини ошириш режаси”нинг бир қисми бўлган.

Ким Чен Иннинг таъкидлашича, Пхенян “урушнинг олдини олувчи воситаларни” яхшилашда давом этади.

Киритилди: 22:48 26.01.2025. Ўқилди: 1332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!