Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

КХДР Россиянинг Курск вилоятига ракета ва артиллерия қўшинларини юбориши кутилмоқда

КХДР Россиянинг Курск вилоятига ракета ва артиллерия қўшинларини юбориши кутилмоқда

КХДР 2025 йилда Россияга яна 150 та КН-23 қисқа масофага мўлжалланган баллистик ракеталарини етказиб бериши мумкин.

Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2024 йилда Пхенян Москвага шундай турдаги 148 та ракета юборган эди. Шунингдек, КХДР Россиянинг Курск вилоятига қўшимча ҳарбий, шу жумладан, ракета ва артиллерия қўшинларини юбориши кутилмоқда.

Будановнинг сўзларига кўра, Украина кўп миқдордаги шимолий кореялик янги қуруқлик қўшинлари келишини кутмаяпти.

Киритилди: 22:24 23.01.2025. Ўқилди: 1540 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!