Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Курск вилоятида Украина Қуролли кучларининг 200 килограммлик дрони топилди

Курск вилоятида Украина Қуролли кучларининг 200 килограммлик дрони топилди

Курск вилоятида Украина Қуролли кучларининг 200 килограммли учувчисиз самолёти топилди. Бу ҳақда Курск вилоят губернатори Александр Хинштейн хабар берди.

"Бугун Глушковский туманида Барс-Курск отрядининг кўнгиллилари ҳарбий полиция билан биргаликда Украинага тегишли 200 килограммлик дронни топди", — деб ёзди у ўзининг Телеграм-каналида.

У бундай дрон оғирлиги 50 килограммгача бўлган юкни кўтариши ва соатига 150 километр тезликка чиқиши мумкинлигини таъкидлаб, бундай дрон жуда катта зарар келтириши мумкинлигини таъкидлади.

Айни дамда душманнинг учувчисиз самолёти қулаган жойда сапёрлар ишламоқда.

Аввалроқ, 11 апрель куни Курск вилоятининг чегара ҳудудларида миналардан тозалаш ишларини олиб бораётган россиялик сапёрлар Украина қуролли кучлари жангарилари болалар ўйинчоқларини миналашгани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 09:31 14.04.2025. Ўқилди: 832 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!