Украина Қуролли кучлари Бош штаби Россия ҳарбийларининг бир кун аввал Купянскка уюштирган барча ҳужумлари қайтарилганини маълум қилди. Харков вилоятидаги шаҳар Украина ҳарбийлари назорати остида.
«Рус босқинчилари Купянскга кира олмадилар. Шаҳар Украина Қуролли кучлари назоратида», — деди Украина Қуролли кучлари Бош штаби спикери Андрей Ковалёв «Укринформ»га берган изоҳида.
Унинг сўзларига кўра, чоршанба куни тушдан кейин руслар Купянский йўналишида мудофаани ёриб ўтишга уринган ва 15 га яқин техникадан фойдаланган ҳолда тўртта тўлқинда украиналик ҳарбийларнинг позицияларига ҳужум қилган. Украина бўлинмалари олдинга силжишни тўхтатиб, барча зирҳли техникалар ва ҳужум қилаётган кучнинг муҳим қисмини йўқ қилди, деди Ковалев.