Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-турида Испаниянинг “Реал Мадрид” ва Мексиканинг “Пачука” жамоалари тўқнаш келишади. Ўйин Шарлоттадаги (АҚШ) "Bank of America" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.
Ушбу беллашувнинг асосий таркиблари эълон қилинди.
«Реал»: Куртуа, Трент, Асенсио, Хейсен, Фран Гарсия, Тчуамени, Гюлер, Беллингем, Вальварде, Винисиус, Гонсало.
«Пачука»: Морено, Перейра, Бауэрман, Родригес, Палавесино, Монтьель, Баутиста, Домингес, Кенеди, Рондон.