Путин ва Трамп ўртасида учрашув ўтказиш зарур, лекин унга яхши тайёргарлик кўрилиши керак – Россия президенти матбуот котиби.
Дмитрий Песковнинг бошқа баёнотлари:
◾️ “Германия учун муқобил” партиясининг “экстремистик ташкилот” сифатида тан олиниши билан боғлиқ вазиятга аралашмайди, чунки бу Германиянинг ички иши;
◾️ Кремл Украина ва АҚШ ўртасидаги фойдали қазилмалар бўйича келишув мазмуни билан таниш эмас;
◾️ Россия Германия янги канцлери Фридрих Мерцнинг ҳаракатларини кузатади, аммо у ҳануз муносабатларни нормаллаштириш истагини билдирмади;
◾️ Кремл Ҳиндистон ва Покистон чегарасидаги кескин вазиятни катта хавотир билан кузатмоқда;
◾️ Путиннинг иш жадвалида ҳозирча май ойи ўрталарида Яқин Шарққа сафар режалаштирилмаган;
◾️ Россия барча давлатлар билан ўзаро манфаатли муносабатларга тайёр.