Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар қилмоқда.
Россия ФХХ маълумотига кўра, гумондорлар Россия ва бир қатор мамлакатларда тақиқланган ИШИД террорчилик ташкилоти тарафдорлари бўлиб, уларнинг учаласи ҳам оғир жиноятлар содир этгани учун жазо муддатини ўтаётган бўлган.
ФХХ иддаосича, улар қамоқхона ходимлари орасида асирга олиш ва биноларни ёқиш режасини тузишган, аммо уни амалга ошира олмаганлар. Гумондорларни тинтув қилиш пайтида террористик ташкилот байроғи туширилган ўткир пичоқлар ва мато парчалари топилган.
«Гумондорлар муассаса ходимларини гаровга олиб, колония биноларига ўт қўймоқчи бўлган. Улар батафсил ҳаракат режасини ишлаб чиққан, аммо уни амалга оширишга улгурмаган», – дейилади ФХХ баёнотида.