Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Кремл: Москва АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари билан учрашувини кузатди

Кремл: Москва АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари билан учрашувини кузатди

Россия АҚШ Президенти Жо Байденнинг БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессияси доирасидаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувини кузатди, бироқ Москва учун асосийси минтақа давлатлари билан мулоқотни давом эттиришдир. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков учрашув якунларини шарҳлар экан, маълум қилди, дея хабар беради TASS.

“Осиё давлатлари, албатта, АҚШ билан ўз муносабатларига эга. Албатта, бундай учрашувларни ўтказиш бу давлатларнинг ҳуқуқидир. Биз буларнинг барчасини диққат билан кузатиб борамиз. Биз учун асосийси бу эмас, асосийси мулоқотимизни давом эттиришдир”, деди Кремл вакили.

“Биласизми, Россия ва “Марказий Осиё бешлиги” ўртасида ўзига хос мулоқот бор, бизнинг ўзимизнинг интеграция жараёнларимиз бор, биз уларга эътибор қаратамиз, бу биз учун ниҳоятда муҳим.

C5+1 формати (Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ) 2015-йилда яратилган ва ташқи ишлар вазирлари ва экспертлар даражасида ўтказилган. Бу галги учрашув биринчи марта Нъю-Ёркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида давлат раҳбарлари даражасида бўлиб ўтди. Унда АҚШ Президентлари Жо Байден, Қозоғистон Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Садир Жапаров, Тожикистон Имомали Раҳмон, Туркманистон Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Киритилди: 18:31 23.09.2023. Ўқилди: 7410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!