Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг давом этиши Москва позициясига таъсир қилиши мумкин, деб адашади.
Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Европа Иттифоқи ва айрим Европа давлатлари, уларнинг аксарияти Россияга нисбатан анча душманона муносабатда бўлишда давом этмоқда. Улар санкциялар Россия Федерацияси позициясини қандайдир тарзда ўзгартиради, деб янглишмоқда", - деди Песков.
У Европа Иттифоқининг Россия энергия манбаларидан узоқлашишни тезлаштириш режалари ва криптовалюталар, банк сектори ва Россиянинг энергетика секторига таъсир кўрсатадиган яқинлашиб келаётган 19-санкция пакети ҳақида фикр билдирди.
Унинг фикрича, санкциялар биринчи навбатда Европа Иттифоқи иқтисодиётига зарар етказади.