Россия Боку шаҳрида жойлашган «Рус уйи»нинг ёпилишидан афсусда эканлигини билдирди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот берди.
💬 «Биз бу қарордан афсусдамиз. Буни икки томонлама музокаралар орқали ҳал қилиш мумкин бўлган тушунмовчилик деб ҳисоблаймиз», — деди Песков.
📌 Россия мазкур муаммони турли даражаларда, жумладан, давлат раҳбарлари даражасида муҳокама қилиш ниятида.
📌 Агар олий даражадаги музокаралар ўтказилса, бу масала икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқотда кўтарилиши мумкин.
🔹 Боку нега «Рус уйи»ни ёпди?
🔸 Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россияга нота йўллаб, «Рус уйи»нинг рўйхатдан ўтмагани ва маҳаллий қонунчиликни жиддий бузганини сабаб қилиб кўрсатган.
🔸 Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова эса зарур талабларни бажарган ҳолда марказни қайта рўйхатдан ўтказишга тайёр эканликларини билдирди.
Маҳаллий БакуТВ канали «Рус уйи»ни Россия махсус хизматлари билан боғлиқ фаолият юритишда айблади.
«Россотрудничество» раҳбари Евгений Примаков бу айбловларни рад этиб, ташкилотнинг обрўсини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишини эълон қилди.
🔹 «Рус уйлари» нима билан шуғулланади?
«Рус уйлари» Россия маданияти, фани ва таълимини тарғиб қилувчи марказлар бўлиб, улар «Россотрудничество» агентлиги бошқаруви остида дунёнинг кўплаб давлатларида фаолият юритади.
Қизиқарли жиҳати шундаки, Озарбайжон айни вақтда Америка халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) фаолиятини ҳам тўхтатмоқда.