Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Кредитни вақтида қайтармаган мижознинг жами 4,6 млрд. сўмлик иккита кўчмас мулки банк балансига ўтиб кетди

Кредитни вақтида қайтармаган мижознинг жами 4,6 млрд. сўмлик иккита кўчмас мулки банк балансига ўтиб кетди

Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар ва Қўнғирот туман бўлими иш юритувида бўлган, Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор "KUNGRAD STORY INVEST XOLDING" МЧЖдан АТ “Миллий банк” фойдасига 361 141 АҚШ долларини ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган Қўнғирот тумани, К.Абдиров кўчасида жойлашган қиймати 1,4 млрд. сўмлик ховлига ва Нукус шаҳирда жойлашган қиймати 3,2 млрд. сўмлик қурилиши тугалланмаган нотурар жойга қаратиш белгиланган.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган ҳамда гаров мулки бўлган кўчмас мулклар тегишли тартибда хатлаб қўйилган.

Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, хатланган кўчмас мулклар электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

2024-йил декабрь ва жорий февраль ойларида ўтказилган аукцион савдоларида сотувга чиқарилган биноларга харидор топилмаганлиги сабабли ушбу мулклар қарздорлик эвазига АТ “Миллий банк” балансига ўтказиб берилган.

Киритилди: 09:30 14.03.2025. Ўқилди: 651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!