Кредит шартномасига асосан қарздорлик ўз муддатида тўланмаса шартнома муддатидан олдин бекор қилиниб, ундирув гаров мулкига қаратилиши мумкин.
Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими иш юритувига ҳам айнан шу мазмундаги суднинг ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, унда ЧЭКИ “Invest finance bank” АТБ Андижон вилоят филиали фойдасига қарздор О.Р.дан 259 млн. сўм ундириш ҳамда ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган “EQUINOX” русумли автотранспорт воситасига қаратилиши кўрсатилган.
Қарздорлик қопланмагани сабаб, бўлим давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, “EQUINOX” хатлаб қўйилди.
Ҳозирда автомашинани электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.