Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Косон тумани ҳокими: Пахта йиғим-терим мавсумида ҳеч ким мажбурий меҳнатга жалб этилмайди

A A A
Косон тумани ҳокими: Пахта йиғим-терим мавсумида ҳеч ким мажбурий меҳнатга жалб этилмайди

Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараев  пахта терим мавсумидан олдин «Пўлоти» шаҳарчасидаги 1500 нафардан ортиқ кўнгилли теримчилар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда учрашувда қатнашган “Nasafnews” мухбири хабар бермоқда.

Теримчиларга куч ва шижоат бағишлаш учун ташкил этилган тадбир чин маънода уларга маданий ҳордиқ ҳам улашди.

Туман ҳокими “Nasafnews” билан суҳбатда терим мавсумида ҳеч бир туманда амалга оширилмаган тажрибани қўллашини айтди:

-Далаларда етиштирилган миллий бойлигимизни четдан теримчилар келиб термайди. Пахтани косонликларнинг ўзлари йиғиб-териб оладилар. Бунинг учун уларга барча шароитларни яратиб берамиз. 3 маҳал иссиқ овқат, далага бориш учун афтобуслар ва яна қўшимча имкониятларни йўлга қўймоқчимиз,- дейди туман ҳокими Асрол Бойкараев. Теримда мажбурий меҳнетга йўл қўйилмайди. Вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланилмайди. Бу жараёнларни шахсан ўзим назорат қиламан.

Ташкил этилган тадбирда ҳоким теримчиларга мурожаат қилди. Қандай муаммо бўлса ўзи ҳал қилиб беришини, пахта терим мавсумида қўшган ҳиссаси учун ҳар бир теримчининг меҳнати муносиб рағбатлантирилишини таъкидлади.

Сўнгида эса байрам дастурхонига таклиф этилган хотин-қизларга совға-саломлар улашилди.

Киритилди: 08:00 07.09.2019. Ўқилди: 5516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!