Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Космос-2553" махфий рус сунъий йўлдоши муваффақиятсизликка учради

"Космос-2553" махфий рус сунъий йўлдоши муваффақиятсизликка учради

Космик ядровий қурол дастурига алоқадор бўлган "Космос-2553" махфий рус сунъий йўлдоши муваффақиятсизликка учради. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Агентликнинг ёзишича, сунъий йўлдош Россия Федерацияси томонидан Украинага кенг кўламли бостириб киришидан бир неча ҳафта олдин учирилган ва ўтган йил давомида назоратсиз айланиб юрган бўлиши мумкин. У Ердан тахминан 2000 км узоқликда, кузатув ёки алоқа сунъий йўлдошлари одатда қочиб кетадиган космик нурланиш нуқтасида жойлашган.

Ушбу сунъий йўлдош Россия разведкаси учун мўлжалланган радар сунъий йўлдоши ҳисобланади. Шунингдек, у радиация синовлари учун платформа бўлиб хизмат қилади. Айнан "Космос-2553" АҚШнинг ўтган йили Россияни SpaceX Starlink тизими каби бутун сунъий йўлдош тармоқларини йўқ қилишга қодир бўлган ядро қуролини ишлаб чиқишда айблаши билан боғлиқ. Бироқ Кремл бу маълумотни рад этади.

Киритилди: 00:41 27.04.2025. Ўқилди: 1190 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!