Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Коронавирусга кўпроқ ким чалинмоқда: эркакларми ёки аёллар?​​​​​​​

Коронавирусга кўпроқ ким чалинмоқда: эркакларми ёки аёллар?​​​​​​​

Италия статистикаси шуни кўрсатадики, эркаклар коронавирус билан аёлларга қараганда кўпроқ касалланишяпти. Улар беморларнинг 60 фоизини ташкил қилади.

Бундан ташқари, Италия миллий соғлиқни сақлаш институти маълумотларига кўра, вафот этганларнинг 70 фоизи ҳам эркаклардир. Жанубий Корея, Хитой, Франция, Германия, Эрон, Германияда ҳам худди шу ҳолат.

Бундан ташқари, "эски" SARS ва МERS коронавируслари ҳам, кўпроқ эркакларни “ўлжа олишган”.

Тадқиқотчилар аёлларнинг вирусли инфекцияларга нисбатан иммунитети кучли эканлигини тан олишди. Бу аёлларда пайдо бўлган бола туғишдаги авлод сақланиши учун иммунитетнинг кучайишидир. Балки содда қилиб эркакларнинг хавфли ҳаёт тарзи билан ҳам тушунтирса бўлар.

Ўлганларнинг аксарияти турли касалликлар "гулдаста"сидан азоб чекканлар: гипертензия, юрак-қон томир касалликлари, бронхит.

"Эркаклар умри давомида соғлиғига зарарли бўлган хатти-ҳаракатларга мойил бўлади", дейди Global Health 50/50 соғлиқни сақлаш директори, профессор Сара Хоукис.

Афсуски, шундай.

Хитойда 316 миллион чекувчиларнинг атиги уч фоизини аёллар ташкил этади. Италияда 7 миллион эркак ва 4,5 миллион аёл чекишади. Шунинг учун ҳам зарарли одатлари бўлган беморларга ўпкани сунъий нафас олдириш икки баравар кўпроқ талаб этилгани бежиз эмас.

Италиялик ва хитойлик эркаклар ҳам юқори қон босими ва 2-тоифа диабетдан азият чекишади. Бу эса COVID-19 учун бу осон ўлжа...

Киритилди: 17:27 26.03.2020. Ўқилди: 3033 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!