Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Коронавирус инфекцияси ич кетиши шаклида ўтиши мумкинми?

Коронавирус инфекцияси ич кетиши шаклида ўтиши мумкинми?

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳоли мурожаати ва саволлари юзасидан жавоб қайтарилди.

Коронавирус инфекцияси ич кетиши шаклида ўтиши мумкинми?

— Албатта. Коронавирус касаллигининг кечишининг 12 тури бўлиб, унинг бири айнан ичак, овқат ҳазм қилиш тизими орқали кечадиган тури ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ушбу ҳолат коронавирус инфекцияси туфайли ҳам бўлиши мумкин.

— Яқинда коронавирус инфекциясидан тузалдим. Буйрагим, бўғинларим ва белимда оғриқ бор. Касаллик асорати бўлиши мумкинми? 

— Албатта бўлиши мумкин. Касалликни оғир ўтказган беморларда қоннинг қуюқлашиши, қонда С реактив оқсилнинг  баланд бўлиши каби аломатлар кузатиляпти. Бундан ҳолатда тўлиқ текширувдан ўтиб, шифокор тавсияларини олиш зарур. 
 

Киритилди: 11:53 29.09.2020. Ўқилди: 4872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!