Жанубий Кореянинг 26 та йирик давлат компаниялари ҳукуматнинг иқтисодиётни рағбатлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун 66 триллион вон (45 миллиард доллар) сармоя киритмоқчи.
Бу ҳақда мамлакат Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.
Департамент маълумотларига кўра, режалаштирилган маблағ ўтган йилга нисбатан 2,5 миллиард вонга кўп.
Пул уй-жой бозорини барқарорлаштириш, шунингдек, инфратузилма ва энергетикани ривожлантиришга йўналтирилади.