Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ масъуллари устидан суд иши бошланди

“Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ масъуллари устидан суд иши бошланди

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчилар Қаҳрамон Отақулов (1979 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ директори), Одил Кабилов (1963 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали директори), Хушвақт Турдиев (1973 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ таъсисчиси), Мусурмон Алиқулов (1970 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ўқув ишлари бўлими директори), Анваржон Шамшиддинов (1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали иш юритувчиси), Орифжон Жўраев (1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали ғазначиси), Мавлуда Отажонова (1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ҳисобчиси), Раъно Нуралиева (1976 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ кадрлар бўлими инспектори), Канг Нам Кю (1968 йилда Корея Республикасида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ҳамкори) ва Жолол Хидиров (1987 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, воситачи) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизматига кўра, Судланувчи Қ. Отақулов ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.

Мазкур жиноят иши судья Т. Қосимов раислигида кўрилмоқда.

Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи Қ. Отақулов ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришга ёлғон ваъдалар бериб, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ га келиб мурожаат қилган фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритишиб, ушбу пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.

Ушбу жиноят иши бўйича 2 372 жабрланувчи ва 4 фуқаровий даъвогарлар мавжуд.

Айблов хулосаси бўйича моддий зарар миқдори 24,2 млрд. сўм бўлиб, шундан дастлабки тергов мобайнида 13,3 млрд. сўм миқдорини бартараф этиш чораси кўрилган.

Суд жараёни давом этмоқда. Кейинги суд мажлиси 8 июнь кунига тайинланган.

Киритилди: 16:43 02.06.2020. Ўқилди: 1758 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!