Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Ҳоманаий мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ва Исроилга қарши янги зарбалар беришга тайёрлигини билдирди.

Унинг баёноти расмий Telegram канали орқали эълон қилинган.

«Қандай қилиб чақмоқдек тезкор дронлар америкаликлар ва сионистларга зарба бераётган бўлса, шундай қилиб жасур ҳарбий-денгиз кучларимиз ҳам душманга яна янги мағлубият таъмини тоттиради», – дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эрон ҳудудидаги объектларга зарбалар беришни бошлаган эди. Турли маълумотларга кўра, ҳужумлар оқибатида минглаб инсонлар ҳалок бўлган.

8 апрель куни Вашингтон ва Теҳрон ўртасида икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилган.

Бироқ бу сулҳ узоққа чўзилмади — Исломободда ўтказилган музокаралар натижасиз якунланди.

Ҳозирги пайтда тўғридан-тўғри ҳарбий ҳаракатлар қайта бошлангани ҳақида расмий маълумот йўқ. Шунга қарамай, АҚШ Эрон портларига нисбатан блокада жорий этган.

Шу билан бирга, халқаро воситачилар янги музокаралар раундини ташкил этишга ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: 23:02 18.04.2026. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!