Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ливанда франциялик аскар ҳалок бўлди

Ливанда франциялик аскар ҳалок бўлди

Эммануэл Макрон Ливан жанубидаги халқаро кучлар таркибида бўлган франциялик ҳарбий хизматчи ўлдирилганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мавжуд далиллар ҳужумга Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи "Ҳизбуллоҳ" гуруҳи алоқадорлигини кўрсатяпти.

​Президентнинг X ижтимоий тармоғидаги хабарига кўра, яна уч нафар аскар жароҳатланган ва эвакуация қилинган. Макрон Ливан ҳукуматини айбдорларга қарши чора кўришга чақирди. Ҳалок бўлган ва яраланган ҳарбийлар БМТнинг Ливандаги муваққат кучлари (UNIFIL) тинчликпарвар миссияси таркибида хизмат қилаётган эди.

Киритилди: 22:17 18.04.2026. Ўқилди: 495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!