Америка етакчиси Дональд Трамп Оқ уйда Ҳўрмуз бўғозидаги вазият ва Эрон билан музокаралар бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Axios портали хабар бермоқда.
«Трамп шанба куни эрталаб Оқ уйнинг Тезкор вазиятлар хонасида Ҳўрмуз бўғозидаги инқирознинг янги босқичи ва Эрон билан музокараларни муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказди», — дейилади хабарда.