Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио ҳозирда шифохонада бўлиб, унда гастроэнтеритга сабаб бўлган вирусни аниқлаш мақсадида текширувдан ўтмоқда.
Футболчи касаллик туфайли икки ҳафта ичида олти килограмм вазн йўқотган. Бу ҳақда COPE нашрининг ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Асенсио 21 апрель куни бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг 33-тури доирасида “Алавес”га қарши ўйинда иштирок эта олмайди.
Жорий мавсумда Асенсио барча мусобақаларда 31 та ўйинда қатнашиб, икки гол ва бир голли узатма муаллифи бўлди.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади.