АҚШ собиқ вице-президенти Камала Харрис хайрия тадбиридаги чиқишида Доналд Трампни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Эрон билан урушга "тортганини" таъкидлади.
"Очиғини айтайлик — у АҚШ халқи хоҳламаган урушга кирди ва америкалик ҳарбийларни хавф остига қўйди", — деди Харрис.
Трамп бу айбловларга
тўғридан-тўғри жавоб бермади, бироқ ижтимоий тармоқларда Исроилни "буюк иттифоқчи" деб атади. Унинг сўзларига кўра, бошқалардан фарқли ўлароқ, Исроил қийин дамларда Қўшма Штатларга содиқлигини исботлаган, улар "жасур, ақлли ва қандай қилиб ҒАЛАБА ҚОЗОНИШНИ билишади".