Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Контракт пулини тўлолмасангиз, таълим кредити олинг!

Контракт пулини тўлолмасангиз, таълим кредити олинг!

Таълим кредити олий ва профессионал таълим ташкилотларида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади.

Кредит шартлари:
• йиллик ставка – 14% (МБ асосий ставкасида);
• миқдори – олий таълим муассасасида шартнома асосидаги йиллик контракт миқдорида;
• муддати – ўқишни тугатгандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб, 7 йил муддатга.

Кредит олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
• шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
• олий таълим муассасаси билан тузилган шартнома нусхаси;
• таъминот ҳужжатлари.

Талаба хотин-қизлар таълим кредити фоизларини тўлашдан озод этилади! Хотин-қизларга ажратиладиган таълим кредити бўйича фоиз тўловлари Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан тижорат банкларига тўлаб берилади.

Таълим кредити расмийлаштириш учун аризаларни банк офисларида ва Talim-krediti.mf.uz портали орқали қолдириш мумкин.

Киритилди: 06:04 13.08.2025. Ўқилди: 909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!