Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Конте «Тоттенҳэм»да янги чекловларни жорий этмоқда

Конте «Тоттенҳэм»да янги чекловларни жорий этмоқда

«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Эмерсон Роял бош мураббий Антонио Конте келганидан сўнг жамоада кузатилган ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди.

«Мен кетчупни яхши кўраман. Аммо буни истеъмол қилмасликка ўрганиб қолганим сабаб, бу унчалик муаммо туғдирмайди.

Яна бир тақиқ. Сариёғ! Тўғри, Конте тана ёғини назорат қилиш ва баъзи овқатлардан воз кечиш муҳимлигини таъкидлади, бироқ мен илгари ҳеч қачон бундай ҳолатни кўрмаганман. Аввалига бу бироз кутилмаган ва қийин бўлди. Лекин бу бизнинг муваффақиятларимизда муҳим бўлишини ўйлаганимиздан сўнг, буни тўғри қабул қилдик», – дея Эмерсоннинг сўзларини келтиради «Sky Sports».

Аввалроқ шунга ўхшаш ҳолат «Астон Вилла» янги бош мураббийи Стивен Жеррард билан кузатилган эди. У «Вилла Парк» эгаларига кетчуп, майонез, газли ичимликлар, соус ва иссиқ шоколадни тақиқлаган эди.

Киритилди: 20:58 24.11.2021. Ўқилди: 2448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!