Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ҳукуматга нисбатан нафрат кайфиятини қўзғашда айбланиб, 7 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Ирландия Бош прокуратураси спортчининг 2023 йилги тартибсизликлар олдидан қолдирган хабарларини текширмоқда.
Ўтган ҳафта Макгрегор Оқ уйга ташриф буюрган ва АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашганди. Шунингдек, у Ирландия президентлигига номзодини қўйишини маълум қилган эди.
Шу билан бирга, Конор катта миграция оқими ва мигрантлар мамлакат ҳудудида содир этаётган қонунсизликка қарши курашмоқчи.