Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Мессининг жамоаси дастлабки ўйинда ютқазди

КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Мессининг жамоаси дастлабки ўйинда ютқазди

2 апрелдан 3 апрелга ўтар кечаси Лос-Анжелесдаги «BMO» стадионида КОНКАКАФ Чемпионлар Лигасининг чорак финал босқичи доирасида «Лос-Анжелес» ва «Интер Майами» жамоалари ўртасидаги биринчи ўйин бўлиб ўтди. Мезбмон жамоа ушбу баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 57-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Натан Ордас ягона гол муаллифи бўлди.

"Интер Майами" сафида аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси, уругвайлик форвард Луис Суарес, испаниялик ярим ҳимоячи Серхио Бускетс ва унинг ватандоши, чап ҳимоячи Жорди Альба тўлиқ ўйин ўтказди.

Жавоб ўйини 9 апрелдан 10 апрелга ўтар кечаси бўлиб ўтади.

КОНКАКАФ чемпионлар лигаси, чорак финал, дастлабки ўйин

"Лос-Анжелес" – "Интер Майами" – 1:0 (0:0)

Гол: 1:0 – Ордас, 57.

Киритилди: 10:52 03.04.2025. Ўқилди: 654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!