Бугун 27 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Конгода ҳалокатли сув тошқини: 104 киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб киши жароҳатланган

Конгода ҳалокатли сув тошқини: 104 киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб киши жароҳатланган

Конго Демократик Республикаси шарқидаги қишлоқлардан бирида содир бўлган даҳшатли сув тошқини 104 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.

Ҳодиса Жанубий Киву провинциясидаги Танганйика кўли соҳилидаги қишлоқда содир бўлган. Олис вилоятда бир неча кун давом этган кучли ёмғир Касаба дарёсининг тошиб кетишига сабаб бўлиб, атрофдаги аҳоли пунктларини сув босди.

Қишлоққа тўсатдан сув кўтарилиши маҳаллий аҳолини ҳам, амалдорларни ҳам хавотирга солиб қўйди. Табиий офат содир бўлган Физи вилояти маъмури Семми Калонжи 104 кишини қутқариб бўлмаганини, яна 28 кишининг турли даражада жароҳатланганини айтди.

Воқеа юзасидан қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 07:48 11.05.2025. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!