Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Конго футбол федерацияси президенти ФИФАдан 1,3 миллион доллар ўғирлаганликда айбланмоқда

Конго футбол федерацияси президенти ФИФАдан 1,3 миллион доллар ўғирлаганликда айбланмоқда

Конго Республикаси футбол федерасияси раҳбари Жан-Ги Блез Майолас Халқаро футбол федерасияси (ФИФА)дан 1,3 миллион доллар, жумладан, аёллар миллий терма жамоаси учун мўлжалланган 500 минг долларни ўзлаштирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

"2018 йилда президент этиб сайланганидан бери Майолас жаҳон футболини бошқариш органидан маблағ ўғирлаш учун бир қанча ширкатлардан фойдаланган. Мамлакат олий дивизионидаги барча аёллар клублари президентлари имзолаган декларацияга кўра, ФИФА томонидан 202 йилда юборилган 500 минг долларнинг атиги 20 минг доллари тўланган", дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, Майолас 8 йилдан бери қурилиши тугалланмаган Иньедаги миллий ўқув маркази учун 800 минг доллар ажратган бўлиши мумкин.

Нашр манбасига кўра, бунчалик узоқ вақт давомида пул қаерга кетганини ҳали ҳеч ким тушуна олмаяпти.

Майолас ҳозирда ўз вазифаларидан четлатилган, дея таъкидлайди нашр.

Киритилди: 22:00 09.07.2025. Ўқилди: 611 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!