"Челси" сафарда "Легия"ни йирик ҳисобда мағлуб этди - 3:0. Ўйин Варшавада бўлиб ўтди.
"Кўклар" иккинчи бўлимда барча голларни уришди - Тайрик Жорж ва Нони Мадуэке (дубль). Яна Кристофер Нкунку пенальтини голга айлантира олмади.
Жавоб учрашуви 17 апрель куни Лондонда бўлиб ўтади.