Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати текинга намойиш этилади

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати текинга намойиш этилади

«DAZN» 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини кўрсатади.

Стриминг хизмати ФИФА билан 1 миллиард евролик шартнома тузиб, турнир ўйинларини кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритди. «DAZN» турнирнинг барча 63 та ўйинини 200 та давлатда бепул намойиш этади. Маҳаллий тармоқлар учун сублицензиялаш шартномалари ҳам амалга оширилиши кутилмоқда.

«Ушбу келишув туфайли бутун дунё бўйлаб миллиардлаб футбол мухлислари энди тарихдаги энг қулай клуб футбол турнирини бепул томоша қилишлари мумкин бўлади», деди ФИФА президенти Жанни Инфантино.

15 июндан 13 июлга қадар АҚШда 32 жамоа иштирок этадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Киритилди: 10:17 05.12.2024. Ўқилди: 895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!