Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Китобда 1152 та кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланган

Китобда 1152 та кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланган

Қашқадарёнинг Китоб туманида мораторий талабларига зид равишда кўп йиллик Чинор дарахтлари кесиб ташланганлиги ҳолати ўрганиб чиқилди.

Экология инспекторлари аниқлаган ҳолатга кўра, яқинда «Китоб йўл қурилиш-таъмирлаш» МЧЖ томонидан 6 та кўп йиллик ғарб Чинори ноқонуний кесиб ташланган. Натижада табиатга 672 млн 860 минг сўмлик зарар етказилган.

Шунингдек, ўрганиш давомида Китоб тумани ҳокими қарорига асосан ўтган даврда Китоб-Шаҳрисабз автомобиль йўлини таъмирлаш баҳонасида 1146 та турли дарахтлар кесиб ташлангани маълум бўлди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича барча ҳужжатлар прокуратура идораларига юборилган.

Киритилди: 06:44 28.06.2024. Ўқилди: 780 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!