Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Кимлар қачон ва қандай қон таҳлиллари топшириши керак?

Кимлар қачон ва қандай қон таҳлиллари топшириши керак?

Қон – инсон организмидаги энг муҳим суюқ тўқима бўлиб, унинг асосий қисмини кичик қон таначалари ташкил этади.

🤧 Айнан ушбу элементларнинг сони, шакли ва функциясига кўра, танадаги турли яллиғланишлар, анемия, онкологик касалликлар, иммун тизими ва тромбоз каби патологик ўзгаришлар ҳақида барвақт маълумот олиш мумкин.

💬 — Қон таҳлиллари топшириш – ҳар бир инсон учун ўз саломатлигини баҳолаш ва назорат қилишда муҳим жараён ҳисобланади, — дейди Тошкент шаҳар тиббий маслаҳат диагностика маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Орифжон Арипов.

🔎 — Жумладан, бундай текширув усуллари юқумли ва сурункали касалликлар, инфекциялар (масалан, вируслар ёки бактериялар), диабет, гепатит ҳамда ОИВ каби хавфли хасталикларни эрта босқичда аниқлаш имконини беради.

🩺 Буйрак, жигар, юрак ва қалқонсимон без каби аъзолар фаолиятини текшириш, темир, B12, D каби витамин ҳамда бошқа муҳим моддалар миқдорини билиш ҳам айнан ушбу таҳлиллар ёрдамида қулай амалга оширилади. Қолаверса, бундай текширувлар орқали қон босими, қанд миқдори ва холестеринни назорат қилиш, юрак-қон томир касалликлари хавфини эрта аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш мумкин.

💊 Шунингдек, лаборатор қон таҳлиллари дори воситалари самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг организмга таъсирини кузатишда ҳам жуда муҳим.

👩‍⚕️ Шу боис шифокор кўрсатмаси билан бирламчи тиббиёт муассасалари орқали қон таҳлиллари топшириш зарур. Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш протоколлари асосидаги лаборатор текширувлар тавсия этилади.

📌 Жумладан:

🔢Соғлом инсонлар (профилактика мақсадида):

✅ Йилда 1 марта қуйидаги асосий қон текширувларидан ўтиши керак:

➡️ умумий қон таҳлили (УҚТ – умумий қон таҳлили);
➡️ қон биохимияси (жигар, буйрак, қанд, холестерин ва ҳ.к.);
➡️ қонда қанд миқдори (глюкоза);
➡️ холестерин ва липид профили;
➡️ қонда темир миқдори ва гемоглобин;
➡️ Д ва B12 витамини (агар симптомлар бўлса).

🔢Сурункали касаллиги бор инсонлар (масалан, диабет, гипертония, юрак хасталиклари):

✅ Йилда 2 – 4 марта ёки шифокор тавсиясига кўра, қон таҳлиллари топшириши лозим.

🔢Ҳомиладор аёллар:

🤰Ҳомиладорлик даврида таҳлиллар шифокор тавсияси билан ҳар 3 ойда камида 1 марта, баъзан ҳар ойда топширилади.

🔢Ёши катта инсонлар (50 ёшдан юқори):

✅ Йилда 1–2 марта тўлиқ лаборатор текширувлардан ўтиши керак. Сабаби инсоннинг ёши улғайгани сари хавф омиллари ҳам ортиб боради.

🔢Алоҳида симптомлар пайдо бўлса:

✅ Қуйидаги ҳолатларда дарҳол қон таҳлиллари топшириш тавсия этилади:

➡️ чарчоқ, кўнгил айниши, тўсатдан озиб кетиш;
➡️ тери оқариши ёки сарғайиши;
➡️ иштаҳа йўқолиши;
➡️ ҳарорат кўтарилиши;
➡️ нотекис юрак уриши ёки нафас қисиши.

Киритилди: 12:07 23.05.2025. Ўқилди: 822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!