Бугун 16 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Килиан Мбаппенинг онаси Францияда коррупция иши бўйича сўроқ қилинди

Килиан Мбаппенинг онаси Францияда коррупция иши бўйича сўроқ қилинди

Мадриднинг «Реал» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг онаси Файза Ламари Францияда эҳтимолий коррупция ҳолати юзасидан олиб борилаётган тергов доирасида сўроқ қилинди.

Ламари Франция терма жамоаси хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Муҳаммад Санҳажидан тўртта виза олишда ёрдам беришни сўраганликда гумон қилинмоқда.

The Touchline нашри L’Equipe маълумотларига таяниб хабар беришича, Файза Ламарига ҳозирча расмий айблов эълон қилинмаган. Айни пайтда Мбаппенинг онаси мазкур иш бўйича гувоҳ мақомида иштирок этмоқда.

Тергов доирасида Килиан Мбаппенинг ўзи ҳам сўроқ қилинган.

Терговчилар футболчи томонидан Муҳаммад Санҳажига амалга оширилган 60 300 евролик тўловни ўрганмоқда.

Киритилди: 19:47 14.10.2026. Ўқилди: 344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!