Шу маънода, куни кеча Туркиянинг Истанбул шаҳрида кикбоксинг бўйича якунланган Жаҳон кубоги баҳсларида иқтидорли спортчиларимизнинг 8 та олтин, 13 та кумуш, 12 та бронза, жами 33 та медалга мушарраф бўлиши ҳам айни йўлдаги муҳим воқелик бўлди.
Еттинчи бор ўтган жаҳон кубоги мусобақаларида Ватанимиз спорт қудратига муносиб ҳисса қўшган кикбоксингчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида мусиқа садолари остида тантанали кутиб олинди.
Ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни кутиб олиш маросимида Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон кикбоксинг федерацияси мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Жаҳоннинг 50 дан ортиқ давлатидан 3 300 нафар спортчи қатнашган шиддатли баҳсларда ҳамюртларимиз кикбоксингнинг 6 та йўналишида муносиб иштирок этганлиги медаллар салмоғида ҳам акс этмоқда.